ЎзА Ўзбек

03.07.2020 Чоп этиш версияси

ИПОТEКА-БАНК: Эсселар танлови ғолиблари тақдирланди

ИПОТEКА-БАНК: Эсселар танлови ғолиблари тақдирланди
«Ипотека-банк» АТИБ халқаро пул ҳафталиги доирасида илк бор мактаб ўқувчилари ўртасида эсселар танловини эълон қилган эди.

«Мен қандай ва нима учун пул жамғараман?», «Қандай қилиб миллионер бўлиш мумкин?», «Банк-2040 – у қандай бўлиши керак?» мавзуларида ўтказилган танловга қизиқиш катта бўлди.

Мавзулар бўйича Тошкент шаҳридаги 50- умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Хондамир Қодиров, Қўқон шаҳридаги 37-умумтаълим мактаби 5-синф ўқувчиси Муҳаммадамин Ҳайдаров, Урганч шаҳридаги 5-умумтаълим мактаби 4-синф ўқувчиси Лайло Раҳматуллаевалар биринчи ўринни қўлга киритди. Ғолибларга эсдалик совғалари берилди. 

Танлов ёшлар ўртасида пулни қандай ва қай мақсадларда сарфлаш ҳақида илк тушунчалар шаклланишида муҳим роль ўйнайди.

2 854
ЎзА