ЎзА Ўзбек

23.01.2020 Чоп этиш версияси

Ипотека-банк бошқарув раиси ёшларнинг таклифларини тинглади

Ипотека-банк бошқарув раиси ёшларнинг таклифларини тинглади

Ипотека-банк бош офисида ушбу молия муассасаси раҳбарияти ҳамда фаол ёшлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзига хос тарзда, очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган учрашувни “Ипотека-банк” АТИБ бошқарув раиси кириш сўзи билан очди. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган беш ташаббус, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар ижросини таъминлаш юзасидан банкда олиб борилаётган ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

IMG_8112.jpg

IMG_8125.jpg

Қайноққина қаҳва, бир пиёла чой устида расмиятчиликдан ҳоли учрашув ёшларда катта таассурот қолдирди. Шунингдек, тадбирда банк ёшларининг янгиликларга интилишлари, уларнинг ташаббус ва иқтидорларини рўёбга чиқариш, молия соҳасига оид хориж тажрибаларидан унумли фойдаланиш, энг асосийси ёшларда мустақил фикрлаш қобилиятини шакллантиришга қаратиш зарурлигини алоҳида таъкидланди.

Ёшлар ўз муаммоларини ўртага ташлади, яхши ташаббуслар, таклифлар билдирилди. Энг муҳими, бошқарув раиси томонидан иштирокчилар томонидан билдирилган кўплаб таклифлар маъқулланди, соҳадаги муаммолар ечими юзасидан тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.

IMG_8126.jpg

IMG_8218.jpg

Кўтаринки руҳда давом этган тадбирда билдирилган таклиф, фикр ва мулоҳазалар келгусида банк хизматларининг янада қулай ва оммабоплигини оширишда муҳим замин бўлиб хизмат қилади.

Энг яхши таклиф ва савол эгалари Бошқарув Раиси томонидан танлаб олиниб, билим манбаи бўлмиш китоблар билан тақдирланди. 

IMG_8122.jpg

IMG_8216.jpg  

Реклама ҳуқуқи асосида
Банк ахборот хизмати

2 594
ЎзА