ЎзА Ўзбек

15.02.2020 Чоп этиш версияси

Ипотека банк: биз ёшларга ишонамиз...

Ипотека банк: биз ёшларга ишонамиз...

Баъзан муҳокамали, ечими мураккаб ҳолатларда бир уддабурон, вазиятга тез баҳо бериб, фикр билдира олган ёшнинг оқилона таклифи натижасида масалалар осон ҳал бўлади.

Ёши улуғларимиз бу каби вазиятларга гувоҳ бўлганда “Ақл ёшда эмас, бошда. Биз сизларга ишонамиз!” дея алоҳида таъкидлашади. Ёшларни мақтаб, руҳлантиришга ҳаракат қилади.

Халқимизда тарбиянинг, ёшларга шижоат бағишлашнинг мана шундай ўзига хос жиҳатлари ҳам бор.

IY_2.jpg

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашув ўтказди. Унда давлатимиз раҳбарининг “Янги Ўзбекистонни албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади”, дея таъкидлагани замирида ҳам эртамиз эгаларига бўлган ишонч ва эътибор мужассам.

Учрашувда айтилган фикрлар, ташаббуслар, ёшларга билдирилган ишонч бугун ёшларимизни руҳлантириб, янги марралар сари чорламоқда. Буни давлат ва жамоат ташкилотларида, турли муассасаларда ишлаётган ёшлар фаолиятида ҳам кўриш мумкин.

Бугун турли даражадаги раҳбарлар ўзи бошқараётган тизимда фаолият олиб бораётган ёшлар билан учрашувлар ташкил қилмоқда. Уларнинг таклифлари, фикрлари, муаммо ва ташвишлари билан шахсан қизиқмоқда. Раҳбар ва жамоадаги ёшлар ўртасида турли тўсиқларнинг йўқолиши эса ўзининг натижаларини бера бошлагани эътиборга молик.

“Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банки бошқарув раиси Шуҳрат Атабаевнинг банкда фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ёшлар билан навбатдаги учрашуви ҳам таассуротларга бой бўлди.

Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси ўринбосари, молия-иқтисод комплекси раҳбари Ботир Холмуродов ҳамда банк масъул ходимлари иштирок этди.

IY_3.jpg

Президентимиз Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида юртимиз тижорат банклари фаолиятига алоҳида тўхталиб, соҳага доир бир қатор тавсияларини берган эди. Суҳбатда мана шу тавсия ва мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда ушбу молия муассасасида истиқболда амалга ошириладиган ишлар ҳақида сўз борди. Бу жараёнда ёшларнинг фаоллиги, креатив таклифларини билдириши лозимлиги қайт этилди.

– Банк бошқарув раиси бизнинг соҳага оид таклифларимизни, мулоҳазаларимизни эътибор билан тинглади, – дейди банк Хоразм вилояти филиали бўлим бошлиғи Зафар Мирзаев. – Раҳбариятдан ўзимизни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдик. Бундай учрашувларнинг тез-тез ўтказилиши банкимизни янада ривожлантириш, ёш мутахассисларда ишчанлик кайфиятини оширишга хизмат қилади. Учрашувда банк равнақи учун яхши таклифларини ўртага ташлаган тенгдошларимнинг фикрлари инобатга олинди. Ўша таклиф бўйича амалий ҳаракатлар қилинадиган бўлди.

Очиқ мулоқот, расмиятчиликдан холи учрашувда кўтарилган масалалар юзасидан ёшларнинг таклифлари, фикр мулоҳазалари эшитилди.

– Ёшлар ўзлари ишлаётган банк филиали, бўлимидаги янгиликлар, мижозлар истаклари асосида ўз таклифларини билдирди, – дейди “Ипотека-банк” АТИБ Ахборот ва банк брендини бошқариш маркази раҳбари Барҳаёт Сатторов. – Билдирилган кўплаб таклифлар келгусида банкимизда иш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади. Ёшларнинг иқтидорли, мустақил фикрлайдиган ходимлар ўртасида турли танловлар асосида лавозимларга тайинлаш таклифи раҳбарият томонидан маъқулланди. Ходимларнинг ишчанлигини, малакасини оширишга қаратилган турли тўгараклар ташкил қилиш бўйича фикрлар билдирилди.

Дарҳақиқат банкда ёшларнинг фаоллигини ошириш, филиаллар ходимларининг бир-бирлари билан мулоқоти ҳамда фикр алмашишини янада яхшилаш учун турли спорт мусобақалари ташкил этилаётир. Чет тилини ўрганишга эҳтиёжи бор банк ходимлари учун ташкил этилган тил ўргатиш тўгараклари фаолияти эса алоҳида эътиборга молик.

Ушбу молия муассасасида ёшларга қаратилаётган бу каби эътибор банк фаолиятини янада ривожлантириб, мижозларга янада сифатли хизмат кўрсатишга замин яратади.

Реклама ҳуқуқи асосида

1 928
Икром АВВАЛБОЕВ, ЎзА