ЎзА Ўзбек

18.09.2020 Чоп этиш версияси

Иордания элчиси билан учрашув

Иордания элчиси билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизда дипломатик миссиясини якунлаётган Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Солиҳ Аҳмад ал-Жаварнеҳни қабул қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда, шунингдек, БМТ ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа тузилмалар доирасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ҳамда истиқболи кўриб чиқилди.

Иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни фаоллаштириш, ўзаро савдо ҳажмини оширишга устувор аҳамият қаратилди. Хусусан, томонлар икки давлат ўртасида Ишбилармонлар қўшма кенгашини тузиш бўйича фикр алмашдилар.

Учрашув якунида Вазир Элчининг Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни изчил ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолади.

Солиҳ Аҳмад ал-Жаварнеҳ, ўз навбатида, Ўзбекистонда самарали фаолият юритиши учун қулай шароит яратилгани учун миннатдорлик билдирди.

1 252
ЎзА