ЎзА Ўзбек

27.09.2020 Чоп этиш версияси

ИНВЕСТИЦИЯ: Бухорода Туркия корхонаси иш бошлайди

ИНВЕСТИЦИЯ: Бухорода Туркия корхонаси иш бошлайди

Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Фарҳод Умаров туркиялик сармоядор Салиҳ Кадафийчи ўғлини қабул қилди.

Самимий мулоқот чоғида вилоят раҳбари ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, туризм салоҳиятини оширишга ҳисса қўшишни ният қилган хорижлик инвесторлар учун яратиб берилаётган имкониятлар хусусида тўхталиб ўтди. 

Туркиялик сармоядор томонидан таклиф этилган лойиҳалар истиқболига ишонч билдирди. Ишлаб чиқариш, замонавий меҳмонхона, шоурум ва шу каби лойиҳалар ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланишини таъкидлади.

“GENKA KLIMA” — иситиш воситалари, вентиляция ва ҳаво кондиционерлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхона раҳбари Салиҳ Кадафийчи ўғли Бухорода дунё илғор савдо брендлари остидаги электрон маиший техникалар намойиши ва савдоси учун алоҳида “Showroom” очишни ният қилган. Унинг яна бир лойиҳаси тарихий шаҳарда замонавий меҳмонхона барпо этишдир.

Самимий қабул учун миннатдорлигини изҳор этган Салиҳ Кадафийчи ўғли жараёнда хориж линияси амалиёти учун тижорат банклари кредит маблағига эҳтиёжи борлигини ҳам маълум қилди. Бу борада ҳам қўллаб-қувватланишидан мамнунлигини билдирди.

photo_2020-09-27_15-08-52.jpg

2 720
Зариф Комилов, ЎзА