ЎзА Ўзбек

04.08.2018 13:37 Чоп этиш версияси

Инвестицион лойиҳаларнинг ижро ҳолати элчилар билан муҳокама қилинди

Инвестицион лойиҳаларнинг ижро ҳолати элчилар билан муҳокама қилинди

Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси делегациясининг хорижий давлатларга сафари давомида тузилган инвестицион лойиҳалар ва бошқа шартномаларнинг ижро ҳолати, бу борада ўрин олаётган айрим муаммолар, уларнинг ечимига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда мамлакатимизнинг Хитой Халқ Республикаси, Япония, Жанубий Корея, Индонезия, Германия, Кувайт, АҚШ ҳамда Россия Федерациясидаги элчилари билан бевосита видеоалоқа ўрнатилди. Видеомулоқотда инвестицион лойиҳалар ва бошқа шартномаларнинг ижро ҳолати муҳокама қилинди.

Жорий йилда Қорақалпоғистонга Германия, АҚШ, Хитой, Чехия, Япония, Жанубий Корея ва Туркия давлатларининг тадбиркорлари, йирик компаниялари вакиллари келиб, ҳамкорликда ишлаш бўйича келишувларга эришилган. Ўз навбатида Қорақалпоғистон делегациясининг хорижий давлатларга сафари ташкил қилиниб, унинг доирасида ўнга яқин меморандумлар имзоланган.

Шу йил сентябрь ойида Қорақалпоғистонда инвестицион форум ўтказиш режалаштирилган. Бу эса хорижий давлатлар билан савдо-иқтисодий, инвестицион ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликда ишлашга хизмат қилади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов иштирок этди.

Есимхон Қаноатов, ЎзА
7 194