“Invest in Tashkent Region” халқаро форуми бошланди
Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида халқаро инвестицион форумининг тантанали очилиш маросими бошланди.
Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида халқаро инвестицион форумининг тантанали очилиш маросими бошланди.
“Invest in Tashkent Region” халқаро форуми вилоятда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, инвестиция жозибадорлигини ошириш мақсадида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.
Мазкур форумда 50 дан ортиқ давлатдан хорижлик бизнес соҳаси вакиллари, инвесторлар иштирок этмоқда.
Икки кун – 25-26 октябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган халқаро форум биринчи куннинг иккинчи ярмидан бошлаб ўз ишини Бўстонлиқ туманидаги “Лайнер” ва “Тибет” дам олиш масканларида давом эттиради.
Форумда Европа иттифоқи, ОЕСD (Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти - ривожланган мамлакатларнинг халқаро иқтисодий ташкилоти), Осиё-Тинч океани, МДҲ ва яқин шарқ инвесторлари билан қатор шартномалар имзоланиши кутилмоқда.




