Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.04.2017 14:35 Чоп этиш версияси

Интернет ва ёшлар

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида ахборот технологияларининг ўрни ортиб бормоқда. Ахборот технологиялари ривожланиб, интернетдан фойдаланувчилар сони кўпайгани сайин ёшларни турли таҳдидлардан, ёт ғоялардан асраш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.

Андижонда "Ахборот хуружи: интернет ва ёшлар” мавзусида ўтказилган тадбирда бу алоҳида таъкидланди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси, Республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда педагоглар, маънавият тарғиботчилари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирок этди.

Президентимиз раҳнамолигида ёш авлоднинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта ўзлаштириши, ўз истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун барча шароит яратилмоқда.

Интернет тармоғидаги экстремизм ва терроризмни тарғиб қилувчи турли оқимлар таъсирига тушиб қолаётганларнинг аксарияти ҳали оқ-қорани ажрата олмайдиган, ҳуқуқий билими етарли бўлмаган, дунёқараши шаклланмаган ёшлар экани ачинарлидир. Ҳаётга теран нигоҳ билан қарайдиган, маънан баркамол авлодни тарбиялашда ёшларга интернет тармоғидан тўғри фойдаланиш борасидаги тушунтириш-тарғибот тадбирларини янада кучайтириш, истеъдодини тўғри йўналтириш лозимлиги қайд этилди.

– Мамлакатимизда интернет тармоғи жадал ривожланиб, ундан фойдаланувчилар сони кундан-кун ортмоқда, – дейди Республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими масъул котиби А.Асқаров. – Шу боис бугунги тадбирда асосий эътибор ёш авлодни интернетнинг хавфли таъсиридан ҳимоя қилиш, уларга бу борада тўғри йўл кўрсатиш ва ёшларда тармоқ орқали кириб келаётган турли ёт ғояларга қарши иммунитетни кучайтиришга қаратилди.

Тадбирда ёшларни ёт ғоя ва иллатлардан асраш, уларни ишончли маълумотлар билан таъминлаш, огоҳлик ва ҳушёрликни ошириш, ёшларнинг маънавий-ахлоқий талабларга жавоб берадиган сайтларга киришини назорат қилишга эришиш, интернет маданиятини болаликдан шакллантириш борасида фикр алмашилди.

Ўқувчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.

Фахриддин Убайдуллаев, ЎзA
4 411






Все о погоде - Pogoda.uz