Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

16.07.2018 11:24 Чоп этиш версияси

Интернет-дўкон ва электрон савдо майдончалари орқали савдода енгиллик яратилди

Интернет-дўкон ва электрон савдо майдончалари орқали савдода енгиллик яратилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Фармони қабул қилинди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълумот берилди.

Фармонга мувофиқ эндиликда:

электрон тижорат орқали сотилган қиймати уч минг АҚШ долларигача бўлган товарлар (хизматлар) экспорти Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида мониторингдан ўтказилмайди;

тижорат банкларига қўйилган тўловларнинг учинчи шахслар ҳисобидан ундирилишига йўл қўймаслик бўйича талаб, товарларни (хизматларни) электрон тижорат орқали реализация қилиш ҳолатларига татбиқ этилмайди;

товар ва хизматларни интернет-дўкон ва электрон савдо майдончалари орқали сотувчи шахслар ўз фаолиятларини электрон чек ёки ҳақ олинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат юборишни таъминлайдиган виртуал терминалларни (E-POS) қўллаган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга.

ЎзА
5 064