ЎзА Ўзбек

12.07.2018 17:09 Чоп этиш версияси

Интерфаол машғулотлар оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга хизмат қилади(ми?)

Интерфаол машғулотлар оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга хизмат қилади(ми?)
“Оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш” мавзуида бир ҳафталик ўқув курси бошланди. 

Унда "Оила" илмий-амалий тадқиқот марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ўқув курслари раҳбарлари, олимлар, мутахассислар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Машғулотда марказнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарларига жойларда ўқув жараёнларини ташкил этиш, амалий натижа ва самарадорликка эришиш усуллари, ҳамкор ташкилотлар билан ишлашда интерактив ёндашувлар, муаммони ечишнинг мақбул йўллари ҳамда инновацион ғоя ва ташаббусларнинг аҳамияти ҳақида маслаҳатлар берилди, ўзаро тажриба алмашилди.

– Мазкур ўқув курсларини ташкил этишдан мақсад вилоятларда хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисларнинг касбий билим ва қобилиятини оширишдан иборат, – дейди “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази етакчи мутахассиси Малика Иноқова. – Бунинг учун оила институти соҳасига оид барча масалалар машғулотлар доирасида қамраб олинган.

Ҳафталик тадбирда “Менежментнинг моҳияти. Ташкилот фаолиятини бошқаришга нисбатан норматив талаблар”, "Бошқарув иерархияси. Бошқарув тушунчаси ва унинг функциялари классификацияси", “Қарор қабул қилишда моделлаштириш усуллари”, “Оилада шахслараро муносабатлар психологияси”, “Исломда никоҳ ва оиладаги низолар” каби мавзуларда интерфаол машғулотлар ўтказилиши режалаштирилган. 

Гулноза Бобоева, ЎзА
4 983