ЎзА Ўзбек

13.07.2018 16:59 Чоп этиш версияси

Интерфаол машғулотлар болаларнинг эстетик маданиятини юксалтиради

Интерфаол машғулотлар болаларнинг эстетик маданиятини юксалтиради
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Қуёшли”, “Чимён” болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Табиат ва болалар” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Унда болажонларга “Соғлом турмуш тарзи саломатлик гарови” мавзуида интерфаол ўйинлар асосида машғулотлар ўтилди. 

Бунда болаларнинг атроф-муҳитга муносабатини ошириш, экологик ва эстетик маданиятини юксалтириш, табиат ва унинг неъматларига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш борасида фикрлар айтилди. Гулзорлар, боғлар яратиш, ниҳол экишнинг хайрли ва эзгу иш эканлиги мисоллар билан тушунтирилди.

bb859105-1d2a-4247-a1b9-6781048d9289.jpg

Агарда бугун ёшларимизга табиатни севиш ва унга оқилона муносабатда бўлишни сингдирар эканмиз, бу интилишларимиз бесамар кетмаслиги, фарзандларимиз эртага табиатни асраб-авайловчи, табиатсевар, ватанпарвар инсонлар бўлиб камол топиши шубҳасиздир.

Учрашувда “Булоқча”, “Родничок” болалар экологик журнали амалга ошираётган “Ёшлар ва болаларнинг экологик дунёқарашини шакллантиришда ОАВларнинг таъсири” лойиҳаси ҳақида батафсил маълумот берилди.

15686eaf-d780-4af9-ba8f-cdf93f47d85e.jpg 

Очиқ осмон остида қизғин кечган машғулотлар жараёнида иштирокчилар соғлом турмуш тарзининг аҳамияти, бетакрор табиат ва унинг неъматларини асраб-авайлашнинг ғоят муҳим эканини англаб етгани шубҳасиз.

Интерфаол ўйини ғолибларига экологик плакатлар ва “Булоқча” болалар экологик журнали совға қилинди.

ЎзА
4 652