ЎзА Ўзбек

11.10.2018 15:34 Чоп этиш версияси

Интеллектуал видеокузатувлар тизими қайси жойларда ўрнатилади?

Интеллектуал видеокузатувлар тизими қайси жойларда ўрнатилади?

Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси самарадорлигини оширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Ҳокимлик матбуот хизматининг маълумотларига кўра, унда пойтахтнинг ижтимоий-иқтисодий соҳа объектлари, маданият ва истироҳат боғлари, деҳқон бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг кириш-чиқиш жойларига интеллектуал видеокузатув тизимини жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, бу борада хориж тажрибасидан самарали фойдаланиш ва истиқболли лойиҳаларни амалиётга кенг жорий этиш кўзда тутилган. Шунингдек, йиғилишда мутасаддилар бу борадаги камчиликлар ҳақида тўхталиб, ўзларининг таклифларини билдириб ўтишди.​​

ЎзА
1 257