Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.07.2017 16:34 Чоп этиш версияси

Интеллектуал ривожлантириш оромгоҳи

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Қуёшли” болалар соғломлаштириш оромгоҳида Республика интеллектуал ривожлантириш оромгоҳининг 2-навбати иш бошлади.

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари, таниқли олимлар, устоз ва мураббийлар, фахрийлар, ота-оналар иштирок этди.

Президентимиз раҳнамолигида ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилиб, ёшларнинг интеллектуал ривожланиши, жисмоний ва маънавий камолоти йўлида барча замонавий шароитлар яратилмоқда.

“Қуёшли” болалар оромгоҳида ёз мавсумининг биринчи навбатида “Билимлар беллашуви” ва турли фан олимпиадалари ғолибларидан иборат 250 нафар истеъдодли ўғил-қиз Касаба уюшмалари томонидан дам олиши учун жалб этилган.

– Фан олимпиадалари ғолибларига тадбир доирасида ташкил этилган “Касаба уюшмалари – болаларга” акциясида эсдалик совғалари топширилди, – дейди “Қуёшли” болалар оромгоҳи раҳбари Й.Раҳимжонов. – Бу масканда уларнинг жисмонан чиниқиши, билимини янада мустаҳкамлаши учун зарур шароитлар яратилган. Кутубхона, интернет тармоғига уланган компьютер хонаси, турли спорт, рақс ва мусиқа тўгараклари, қулай ва шинам ётоқхоналар ўқувчилар ихтиёрида.

Республика интеллектуал оромгоҳининг очилишига бағишланган тадбир Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” мавзусида ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирга уланиб кетди. Унда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик ишларининг мазмун-моҳияти, навқирон авлодимизга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг аҳамияти ҳақидаги видеоролик намойиш этилди.

Оромгоҳда дам олаётган ўғил-қизлар иштирокида тайёрланган куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

А.Мусаев, ЎзА
2 160






Все о погоде - Pogoda.uz