ЎзА Ўзбек

12.07.2018 20:33 Чоп этиш версияси

Инспекция ходимларига хизмат машиналари топширилди

Инспекция ходимларига хизмат машиналари топширилди Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ходимларига хизмат машиналари топширилди.

Инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари енгил автомобиллар билан таъминланиши улар фаолияти самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Хизмат машиналарини тантанали топшириш маросимида аҳоли фаровонлигини оширишнинг муҳим шарти бўлган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда инспекция ходимлари зиммасига катта масъулият юклатилгани таъкидланди.

Шундан сўнг, инспекциянинг бошқарма ва бўлимлари масъулларига мамлакатимизда ишлаб чиқарилган замонавий автомашиналар калити тантанали топширилди.

8.JPG

Тошқул Бекназаров. Жамшид Ёрбеков (сурат) ЎзА
7 959