Президентимиз ташаббуси билан қўшни Қирғизистон Республикасига коронавирус “COVID-19” касаллигини бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида инсонпарварлик ёрдами юборилди.

Кейинги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, банк-молия, фан-техника, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик ривожланиб бормоқда.

photo_2020-04-01_19-06-23.jpg

photo_2020-04-01_19-06-19.jpg

Икки мамлакат Президентларининг қатъий иродаси ва азму шифоати туфайли ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик сезиларли ўсмоқда. Мазкур инсонпарварлик ёрдами ҳам азалий дўстликнинг амалдаги ифодасидир.

“Ўзбекистон халқидан Қирғизистон халқига инсонпарварлик ёрдами” шиори остида ташкил этилган инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси тасарруфидаги “Қўрғонтепа дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти ҳамда мамлакатимиздаги фармацевтика корхоналари ҳамкорлигида амалга оширилди.

photo_2020-04-01_19-06-12.jpg

photo_2020-04-01_19-06-15.jpg

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги темирйўл станциясидан минг тонна ун, турли озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда фойдаланиладиган бир марталик бош кийимли ҳимоя комбинзони, респиратор, қўлқоп, ҳимоя кўзойнаги, пирометр ҳамда тест-системалар ортилган поезд қўшни республикага жўнатилди.

– Айни кунда коронавирус пандемияси дунёнинг барча халқларини жиддий ташвишга солмоқда, – дейди “Қўрғонтепа дон маҳсулотлари” корхонаси раҳбари Шодилбек Мамажалилов. – Пандемия кўплаб давлатлар иқтисодиётини издан чиқариб юборди. Ана шундай пайтда бир бирини қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамият касб этади. Президентимиз ташаббуси билан юборилаётган инсонпарварлик ёрдами ҳам асрлар давомида халқимиз билан ҳамжиҳат бўлиб яшаб келаётган қардош, қўшни қирғиз халқига оғир бир шароитда, қолаверса, коронавирус инфекциясини бартараф этишда катта ёрдам бўлади.

Инсонпарварлик ёрдами ортилган махсус эшелон Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига йўл олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсонпарварлик юки ортилган поезд Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига йўл олди