ЎзА Ўзбек

31.08.2018 14:14 Чоп этиш версияси

Инсонпарварлик ёрдами тарғиботи

Инсонпарварлик ёрдами тарғиботи
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида журналистлар учун инсонпарварлик фаолияти тарғиботига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.

Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти ташаббуси билан ташкил этилган амалий машғулотда Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси масъуллари, жамият ходимлари ва кўнгиллилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти қарийб бир асрдан буён мамлакатимиз ҳудудида фаолият юритиб, аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари, яъни кам таъминланган ва кўп фарзандли оилалар, ўзгалар кўмагига муҳтож якка-ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотганларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишда давлат органларига яқиндан ёрдам бериб келаётганлиги таъкидланди.

Амалий машғулот мобайнида жамият тизимининг асосий фаолият йўналишлари, сўнгги йилларда жамият томонидан бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижалар, галдаги вазифалар юзасидан маълумот берилди.

Беш кун давом этган мазкур семинар-тренинг давомида жамиятнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилувчи миллий гуруҳи томонидан шундай вазиятлар содир бўлганда тўғри ҳаракат қилиш ва биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Якунда амалий машғулотларда фаол иштирок этган оммавий ахборот воситалари ходимларига махсус сертификат ва эсдалик совғалари топширилди.    

Авазбек Худойқулов, ЎзА
2 169