ЎзА Ўзбек

14.08.2018 12:20 Чоп этиш версияси

Инсон яшаши учун энг қулай шаҳар номи аниқланди

Инсон яшаши учун энг қулай шаҳар номи аниқланди

Буюк Британиянинг "Economist Intelligence Unit" журнали ўтказган халқаро йиллик тадқиқотига кўра, дунёдаги инсон яшаши учун энг қулай шаҳарлар рейтингида Австриянинг Вена шаҳри биринчи, Австралиянинг Мельбурн шаҳри иккинчи ўринга муносиб, деб топилди.

Австрия Европа давлатлари орасида биринчилардан бўлиб ушбу тадқиқот рейтингида юқори натижани кўрсатди. Рейтинг жадвалидан дунёнинг 140 мамлакати жиноятчиликнинг олдини олиш, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларида эришган ютуқлари ҳамда ижтимоий, сиёсий барқарорлик даражасига кўра ўрин эгаллади.

Тадқиқотларга кўра, Англиянинг Манчестер шаҳри ўтган йилги рейтинг натижаларида қайд этган ўрнидан 16 поғона кўтарилиб, 35-ўринни банд этди. Иқтисодчиларнинг фикрича, шаҳарнинг рейтингда жиддий юқорилашига мамлакатдаги хавфсизлик хизмати яхшилангани сабаб бўлмоқда.

Таҳлиллар рейтингга киритилган мамлакатларда инсон яшаши учун шароитлар йилдан-йилга яхшиланиб бораётганини кўрсатмоқда, деб хабар бермоқда bbc.com сайти.

З. Мирзабоева, ЎзА
6 151