Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

26.09.2017 15:33 Чоп этиш версияси

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ўзаро ҳамкорлик

Бош қомусимизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши белгиланган.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам мамлакатимизда фуқаролик жамиятининг ривожланиши ҳамда инсон ҳуқуқ, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини мустаҳкамлашга доир муҳим йўналишлар белгилаб берилган.

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ҳамда Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишининг ҳолатини ўрганиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ томонидан ташкил этилган семинарда ана шулар ҳақида сўз юритилди.

“Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги” мавзуидаги семинарда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси, шаҳар прокуратураси, ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Касаба уюшмалари, Хотин-қизлар қўмитаси, Адвокатлар палатаси ҳамда Ёшлар иттифоқи вакиллари иштирок этди.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаш борасида изчил ислоҳотлар олиб борилаётир. Ўзбекистон БМТ ва бошқа ташкилотларнинг инсон ҳуқуқларига оид ҳужжатларига қўшилган ва уларни ратификация қилган.

Семинарда фуқаролар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, давлат органлари ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг инсон ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ҳамкорлиги самарадорлигини янада кучайтиришнинг мавжуд механизмлари тўғрисида маълумот берилди. Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик назорати ва ижтимоий шерикликни кучайтириш билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, бу борадаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳаётга татбиқ этишга оид масалалар муҳокама этилди.

Семинарда адлия бошқармаси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда адвокатуранинг фуқаролик жамияти институтлари билан бирга аҳолининг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган демократик янгиланишлардаги иштирокини кенгайтириш борасида таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Гўзал Сатторова, ЎзА
2 563






Все о погоде - Pogoda.uz