ЎзА Ўзбек

23.05.2020 Чоп этиш версияси

Инсон ҳаётда билиб-билмай хатога йўл қўйиши мумкин. ..

Инсон ҳаётда билиб-билмай хатога йўл қўйиши мумкин. ..

Афв – кечириш, бировнинг содир қилган гуноҳидан батамом ва бир умрга ўтиш. Афв инсоннинг қилган айбини, гуноҳини била туриб амалга оширилган хайрли амал ҳамдир. Том маънода, инсонга хатоларини такрорламаслик учун берилган имкон, аслида.

Дунё аҳлини саросима ва ваҳимага солаётган коронавирус туфайли, нафақат хориж давлатларида, юртимизда ҳам карантин эълон қилинганига икки ой тўлмоқда. Шундай вазият бўлишига қарамай, Президентимиз томонидан “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармон имзоланди. Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос меҳр-оқибат, эзгулик, хайр-саховат каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси бўлди.

Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 258 фуқаро афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 16 нафари асосий жазодан озод этилаётгани, батамом гуноҳидан ўтилади, деганидир. Инсон ҳаётда билиб-билмай хатога йўл қўйиши мумкин. Лекин мутафаккирлар айтганидек, “хатолар, агар уларни тан олиб, пушаймон бўлишга бўйин ёр берса, ҳамиша кечиримлидир” 101 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиниши, 24 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилиши, 117 шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилиши, уларни тўғри йўлга юришлари учун берилган имкон.

Афв этилганларнинг 7 нафарини 60 ёшдан ошган оталар, 1 нафари аёл бўлса, 7 нафарини чет давлат фуқароларидир. Шу ўринда, Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, Туркманистон Республикасида жазосини ўтаётган 61 нафар ватандошларимиз озодликка чиқиб, юртимизга қайтарилганини эслаш ўринли. Азалдан икки халқнинг юраклари оҳанги, дарди, қувончи бир бўлган.

Ҳар бир инсон ҳаёти хатолардан иборат бўлиб, улар катта ёки кичик бўлиши мумкин. Нима бўлганда ҳам, бу қусурларни кечириш бағрикенгликнинг кўринишларидан деб баҳолаш деб тушуниш лозим.

Президентимиз 2017 йил илк бор афв этиш фармони имзолаш олдидан “келинг, ўзимизга бир савол берайлик: аслида, одамни суд қилишдан мақсад нима? Уни тарбиялаш, тўғри йўлга солиш эмасми? Жиноятчиликнинг олдини олиш эмасми? Лекин инсонни фақат жазолаш билан, фақат репрессив усуллар билан тарбиялаб бўлмайди. Буни ҳаётнинг ўзи кўп бор исботлаган. Инсонни тарбиялаш учун бутун жамият ҳаракат қилиши, авваламбор, жиноий ҳолатларни туғдирадиган сабаб ва омилларни ҳаётимиздан бартараф этишимиз керак. Барчамиз биргаликда шу ишга ҳисса қўшишимиз керак”, деган сўзларида чуқур маънолар мужассамланган эди. Афв этилишини сўраганлар орасида илм аҳллари, тоғни урса, талқон қилишга қодир йигитлар бўлганди. Ҳозир ҳам уларнинг ақлий, жисмоний кучини жамиятга, халққа қайтариш ижобий натижага хизмат қилиши тайин.

Мунира Қаҳҳорова,

Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи

1 011
ЎзА