ЎзА Ўзбек

13.08.2018 20:07 Чоп этиш версияси

Инновацион видеороликлар жиноятчиликнинг олдини олишга хизмат қилади

Инновацион видеороликлар жиноятчиликнинг олдини олишга хизмат қилади Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда жиноятчиликка қарши курашишнинг долзарб масалаларига бағишланган амалий семинар ташкил этилди.

Унда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, психологлар, экспертлар иштирок этди.

Семинарда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган, кучли таъсирга эга инновацион видеороликлар яратиш масаласи кино соҳаси мутахассислари, психологлар, экспертлар томонидан муҳокама қилиниб, тегишли режа тузилди.

Муҳокамалар якунида семинар кун тартибидаги масалалар юзасидан иштирокчиларнинг тавсиялари ишлаб чиқилди.

Инобат Аҳатова, ЎзА
4 925