ЎзА Ўзбек

04.10.2018 11:21 Чоп этиш версияси

Вашингтон метроларида, Нью-Йорк кўчаларида “Ўткан кунлар” реклама қилинади

Вашингтон метроларида, Нью-Йорк кўчаларида “Ўткан кунлар” реклама қилинади

Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романини инглиз тилига таржима қилган АҚШлик Марк Рис бугун uza.uz сайти меҳмони бўлди. Марк Рис бир неча йиллардан бери “Ўтган кунлар” романини таржима қилиш билан шуғулланади. Унинг айтишича асар таржимаси якунланган. У ҳозирда “Ўтган кунлар”нинг электрон китобини тайёрлаш билан шуғулланмоқда.

9c9047bc-0ab9-4d2f-8908-f978595865c8.jpg
Маркнинг айтишича, электрон китобда асарнинг видео лавҳалари ва қўшимча изоҳлар бўлиши ҳам кутилмоқда. Китоб келаси йилнинг апрель ойигача нашр эттирилади. 
“Ўтган кунлар” романининг инглиз тилидаги таржимаси АҚШнинг Нью-Йорк, Вашингтон штатлари метро ва кўчаларида реклама қилинади. Марк Рис uza.uz сайтига берган интервьюсида бу ҳақда тўлиқ маълумот берди. Сайтимизни кузатиб боринг. Видео интервью тез орада сайтга жойланади.​​

ЎзА
9 766