ЎзА Ўзбек

16.08.2018 12:29 Чоп этиш версияси

“Индустриал парк” кичик саноат зонаси ташкил этилади

“Индустриал парк” кичик саноат зонаси ташкил этилади

Тошкент шаҳар, Сергели тумани, "Райҳон" кўчасида жойлашган 101,64 гектар майдонда “Индустриал парк” кичик саноат зонасини ташкил этилади.

Президентнинг 2018 йил 15 августда “Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида ушбу жиҳат назарда тутилган.

Шунингдек, Фармонга кўра, 2018 йил 1 октябрдан:

Автомототранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқ тўлаш тартиби бекор қилинди;

Автомототранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш хизматлари солиқ органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш имконини берадиган видеокузатув ва автомототранспорт воситалари кириш ва чиқиш вақтини қайд этиш тизими билан жиҳозланганда амалга оширилади.

ЎзА
5 583