ЎзА Ўзбек

03.07.2018 16:52 Чоп этиш версияси

Индонезияда кучли зилзила

Бугун маҳаллий вақт билан 16:59да Индонезия соҳилларида 6,0 магнитудали ер силкиниши кузатилди. 

Хорижий ОАВ хабарларига кўра, зилзила маркази Индонезиянинг Шимолий Сулавеси провинциядан 240 километр узоқда бўлган ҳудудга тўғри келган. Ҳозирча фавқулодда ҳодисада жабрланганлар, ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотлар йўқ. 

Индонезия сайёрамизнинг сейсмик энг фаол бўлган нуқтаси – Тинч океани оловли ҳалқасида (кучли тектоник ёриқда) жойлашган. Бу ҳудуддаги фаол тектоник плиталар йилига 7 сантиметр тезлик билан силжиб туради. Шу боисдан мамлакатда ҳар йили 4,0 магнитудали 6-7 мингтагача ер силкинишлари кузатилади. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
12 415