Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

25.07.2018 10:06 Чоп этиш версияси

Индонезияда икки юзли чақалоқ туғилди

Индонезияда икки юзли чақалоқ туғилди
Индонезияда бир бошда икки юз ва жуфт мияга эга бўлган чақалоқ дунёга келган, деб хабар беради “Daily mail“ нашри.

Қайд этилишича, икки юзли ўғил бола чақалоқ Индонезиянинг Батан шаҳрида туғилган. Айни вақтда у икки ойлик.

Чақалоққа ота-онаси Гиман Эндика деб ном берган. Унинг бош қисмидаги нуқсонни ҳисобга олмаганда бошқа тана аъзолари соғлом гўдакларнинг тана аъзоларидан фарқ қилмайди.

Шифокорларнинг таъкидлашича, Гиман Эндикадаги нуқсон 250 минг ҳолатда бир учрайди. Унинг бош қисмида ривожланмай қолган эгизагининг юзи ва мияси бўлиши гўдак ҳаётига тобора хавф туғдириб боради. Ягона йўл жарроҳлик амалиёти орқали туғма нуқсонни олиб ташлаш.

Гиман Эндиканинг онаси эса фарзанди туғилмагунча, унинг бош қисмидаги деформациядан бехабар бўлган. Унинг айтишича, УЗИ текширувларида ҳомиладаги нуқсонни аппарат аниқлай олмаган.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
4 160