ЎзА Ўзбек

20.07.2018 09:12 Чоп этиш версияси

Ҳиндистонлик тадбиркор Бухорода тўрт юлдузли меҳмонхона қуриши мумкин

Ҳиндистонлик тадбиркор Бухорода тўрт юлдузли меҳмонхона қуриши мумкин
Бухоро вилояти ҳокимлигининг ахборот хизмати маълум қилишича, Ҳиндистоннинг «Метриc Вентурес» масъулияти чекланган жамияти таъсисчи-директори Рашми Ранжан вилоят ҳокими Ў.Барноев билан учрашди. 

Хорижлик меҳмон Бухорода тўрт юлдузли меҳмонхона қуриш истагини билдириб, бунинг учун тадбиркорга ер ажратишларини сўради.

Қайд этиш керакки, мазкур компания Бухородан ташқари, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида меҳмонхоналар, юртимизнинг бошқа вилоятларида эса 1000 гектаргача бўлган майдонда интенсив боғлар қуришни ҳам режалаштираётган экан.

ЎзА
5 561