ЎзА Ўзбек

02.12.2019 Чоп этиш версияси

Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади

Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади

Бир хонадонни электр энергия билан таъминлаш ортида қанча меҳнат борлиғини бир тасаввур қилиб кўрасизми? Энди бир кун чироқсиз ўтириш қанчалик кайфиятингизга таъсир қилиниши-чи? 

Демак, бугун қанчалик электр энергияга талабнинг ортиб бораётгани ва уни ишлаб чиқариш чора-тадбирлари давлат сиёсати даражасига кўтарилгани ҳамда табиий манбаларнинг битмас-туганмас эканини ҳар бир истеьмолчи яхши англаб етадиган даврда яшаяпмиз. Аслида, буни барчамиз биламиз ва бу ҳақда ОАВларида такрор-такрор ўқиймиз. Бироқ электр энергия тежамкорлиги ва ундан самарадор фойдаланишга келганда, билиб туриб хатоликларга йўл қўйилаверади. Токдан ўғринча ишлатиш ва фойдаланилган электр учун тўловни вақтида тўламаслик, манбадан самарали фойдаланишга одатланмаслик ўрганишлар жараёнида тез-тез учраб тургани таъбни тирриқ қилади.

Шундай хатоликлар сабаб, яъни истеъмолчилар томонидан электр тармоқларига ноқонуний уланиш, электр энергиясини ноқонуний фойдаланиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимидаги “Ўзэнергоинспекция” Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими Мажбурий ижро бюроси билан ҳамжиҳатликда ўрганишлар жараёнини янада кучайтиришга алоҳида аҳамият қаратмоқда.

Ўтказилган ўрганишлар давомида истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда ва шу ҳолат бўйича қоидабузарликка йўл қўйган истеъмолчиларга нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари талабларига асосан етказилган зарар бўйича ҳисобга олинмаган электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилинаётир.

Натижалар шуни кўрсатадики, Тўрткўл тумани “Тўрткўл кўрувчи таъмир идеал“ МЧЖга тегишли ғишт маҳсулотларини ишлаб чикариш цехида 83,2 миллион сўм, “Bodanli Acman” фермер хўжалигида 13,8 миллион сўм ва Амударё тумани “Жумуртау Нерудник“ МЧЖга тегишли тош майдалаш цехида электр энергиядан фойдаланиш бўйича 58 миллион сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди. 

Ачинарлиси, бундай ноқонуний ҳолатларни айрим истеъмолчилар билиб туриб қилганидир. Давлат мулкига бўлган бундай муносабатни қандай изоҳлаш мумкин?! 

Қинғир ишни қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади, дейди дона халқимиз. Шу нақлга амал қилган ҳолда “Ўзэнергоинспекция”нинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими истеъмолчиларни электр энергиясидан тўғри ва тежамкор фойдаланишга, табиий бойлигимизни тежашга ва табиий бойлигимизни келажак авлодга қолдиришда ўз ҳиссаларини қўшишни илтимос қилиб қолади.

Улуғбек СОБИРОВ,
“Ўзэнергоинспекция” Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими бошлиғи

796
ЎзА