ЎзА Ўзбек

07.06.2018 18:25 Чоп этиш версияси

Имтиёзли автокредит. Энди навбат ҳарбий хизматчиларга!

Имтиёзли автокредит. Энди навбат ҳарбий хизматчиларга!
Ҳарбий хизматчиларига мамлактда ишлаб чиқарилган бюджет автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун 3 йиллик имтиёз билан 10 йил муддатга кредитлар берилади. Унинг шартлари эса...

“Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилмоқда.

Қарорга мувофиқ:

Мудофаа вазирлигининг жанговар қисмлари ва жанговар таъминот бўлинмаларининг офицерларига ҳамда сержантлар ва оддий аскарлар таркибининг контракт бўйича ҳарбий хизматчиларига ҳар бир ҳарбий қисмдан 10 нафаргача кишига мамлактда ишлаб чиқарилган бюджет автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади.

Кредит шартлари:

муддати – 3 ойлик имтиёзли давр билан 10 йил;

дастлабки бадал – сотиб олинадиган автотранспорт воситаси қийматининг 15 фоизи;

фоиз ставкаси – кредит берилган санада йиллик 7 фоиз.

ЎзА
41 182