Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.05.2018 10:43 Чоп этиш версияси

Имтиёз бекор қилинди

Имтиёз бекор қилинди
Айрим турдаги солиқлардан озод этилган “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК МЧЖ билан шартнома тузган ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналарга берилган имтиёз муддати тугаганлиги сабабли имтиёзларни қўллаш тартиби бекор қилинди.

“Қишлоқ қурилиш инвест” ИК МЧЖ, пудрат ва ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, шунингдек, қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор ўз кучини йўқотган, деб топилди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилади.

Ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ, “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК МЧЖ билан шартнома тузган ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар 2017 йилнинг 1 январигача айрим турдаги солиқлардан озод этилган эди. 

Имтиёзлар берилиши муддати тугаганлиги сабабли имтиёзларни қўллаш тартиби бекор қилинди.

ЎзА
9 059