ЎзА Ўзбек

10.08.2018 12:54 Чоп этиш версияси

Имтиҳон синовлари шаффофлиги таъминланди

Имтиҳон синовлари шаффофлиги таъминланди
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг магистратура мутахассисликлари бўйича мутахассислик фанларидан имтиҳон синовлари натижалари шу куннинг ўзида эълон қилинди.


Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетида 2018/2019-ўқув йили учун магистратура мутахассисликлари бўйича мутахассислик фанларидан 2018 йил 8 август куни имтиҳон синовлари бўлиб ўтди.

Мазкур имтиҳон синовларида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида ҳар бир аудиторияга видеокузатув мосламалари қўйилди ва абитуриентларнинг ота-оналари ва қариндошлари учун университет майдонида катта экранда онлайн тарзда ёритилди.

Имтиҳон синовлари шаффофлиги ва тенг таъминлаш мақсадида вазирликларнинг тегишли ходимлари, Фанлар академияси академиклари илмий тадқиқот институти олимлари, қўмита ходимлари жамоат ташкилоти вакиллари, халқаро олий таълим муассасаларининг Ўзбекистондаги филиалларида фаолият олиб бораётган олимлар, малака ошириш ва қайта тайёрлаш минтақавий марказларнинг вакиллари, Ўзбекистон темир йўллари АЖ ходимлари, Илғор технологиялар маркази олимлари, Давлат бошқарув академияси мутахассислари ҳамда бошқа олий таълим муассасаларининг мутахассислари иштирок этди.

Имтиҳон синовлари натижалари шу куннинг ўзида эълонлар доскасига қўйилди.

ЎзА
6 992