Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.07.2018 22:02 Чоп этиш версияси

Имтиҳон адолатли ўтдими?

Имтиҳон адолатли ўтдими?
Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги олий таълим муассасалари аро универсал спорт комплексининг павильонида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясига кириш имтиҳони бўлиб ўтди.

Имтиҳон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан белгиланган қоидаларга мувофиқ ташкил этилди. Абитуриентлар имтиҳонга киришдан аввал тегишли тартиб-қоидалар асосида текширувдан ўтказилди.

– Қуролли Кучлар академиясига кириш истагида узоқ вақт тайёрландим, – дейди Бухоро вилоятидан келган абитуриент Оқилжон Сайфиев. – Имтиҳон шаффоф, адолатли ўтди, дея оламан. Назорат қаттиқ, «шпаргалка»лардан фойдаланиш у ёқда турсин, ҳатто бир-бирига ёрдам беришга уринган абитуриентлар ҳам имтиҳондан четлаштирилди. Ҳамма бир жойда бўлгани сабаб умумий назорат ҳам кучли эди. Ажратилган уч соат тугаганидан сўнг дарҳол тест варақалари йиғиб олинди.

Жорий йил Қуролли Кучлар академиясига мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширган. Бундан ташқари, Шайхонтоҳур туманидаги Республика кўргазма савдо марказида Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртига кириш имтиҳони ташкил этилди.

Инобат Аҳатова, ЎзА 

Темур Мамадаминов олган сурат​
5 109