Бу йил буюк олим-муҳаддис Имом Бухорийнинг 1210 йиллиги нишонланмоқда.

Бу йил буюк олим-муҳаддис Имом Бухорийнинг 1210 йиллиги нишонланмоқда. Унинг бебаҳо ижодида ғоялар турфа ва хилма-хиллиги қаторида халқлар ўртасида тинчлик ғояси алоҳида ўрин эгаллайди. Улар бугун ҳам давлат хавфсизлигини таъминлаш, мамлакатимиз томонидан тинчликпарвар ташқи сиёсати юритилишига хизмат қилади.

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида таъкидлаганидек, Имом Бухорий бутун жаҳонда ислом дунёсидаги Қуръондан кейин аҳамиятига кўра иккинчи китоб «Саҳиҳи Бухорий» муаллифи сифатида эътироф этилган. Шу муносабат билан хорижий ОАВлар қайд этганидек, ҳали бирон-бир давлат раҳбари БМТ минбаридан туриб, ислом қадриятларини ҳимоя қилмаган, Имом Бухорий номини тилга олмаган, буни Ўзбекистон Президенти амалга оширди. Мамлакатимиз раҳбарининг буюк аждодимизга бундай муносабатининг сабабларидан бири сифатида Имом Бухорий ижодининг мутлақ тинчликпарвар характеридир.

Маълумки, «Саҳиҳи Бухорий» асарининг қадр-қиммати, обрўи, сафдошларнинг саховати ва кўплаб ижобий жиҳатларга бағишланган бобларида адоватни инкор этиш, эришилган келишувларга садоқат, бошқа жойлардан келганларга ҳурмат, этноконфессионал келишмовчиликни тинчлик йўли билан ҳал этиш ифода этилган. Бу миллий дипломатия мафкурасини шакллантиришнинг асосларидан биридир.

Буюк юртдошимиз меросини фаол ўрганишнинг долзарблигига Президентимизнинг чет элга, хусусан, Кувайт (2016), Туркияга (2017, 2020) ва бошқа қатор мамлакатларга сафарларида эътибор қаратилган.

Хавфсизлик ажралмасдир, унинг фундаментал асоси эса ишончдир. «Саҳиҳи Бухорий»ни замонавий талқинида шундай хулосага келасиз.

Имом Бухорий ижодини тадқиқ этиш зарурати давлатимиз раҳбарининг БАА (2017), Ислом тараққиёт банки (2016, 2018) ЮНEСКО (2018) раҳбарияти билан мулоқотлари, Ислом ҳамкорлик ташкилотига кирувчи мамлакатлар раҳбарлари билан учрашуви (2016), ШҲТ (2017), Турк кенгаши (2019), Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича мажлис (2019) доирасида ҳам эътироф этилган.

Муҳаддис олим ижодининг долзарблиги мамлакатимизга Туркия Президенти Режеп Таййиб Эрдўғон (2016), Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани (2017), Миср Президенти Абдул-Фаттах Ас-Сисий (2018) ва бошқа қатор етакчилар ташрифи доирасида таъкидланган.

- Ўзбекистон юртида кўплаб буюк алломалар, шу жумладан, Имом Бухорий дунёга келган. Ўзбекистонда таълим олаётган ёшлар аждодларига муносиб авлод бўлиб тарбияланмоқда, – деган Ўзбекистонга ташрифи давомида Муҳаммад Ашраф Ғани. Бунда афғон етакчиси томонидан улуғ муҳаддиснинг таълимотига юксак баҳо берилган.

Маълумки, Ўзбекистон ўз етакчиси сиймосида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) доирасида Самарқандда жаҳон ҳамжамиятига буюк аллома матнларини етказишга ихтисослашган Имом Бухорий Халқаро тадқиқот марказини ташкил этиш ташаббусини илгари сурган. Ушбу лойиҳага бутун ислом дунёсида катта қизиқиш бўлган ва давом этмоқда.

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Имом Бухорий Халқаро илмий-тадқиқот маркази миллатлараро ва маданиятлараро муносабатларни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди. Ушбу марказнинг Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази, Буюк Британиянинг Кембриж университети, «Ал-Фуркан» фонди, Британия музейи, Араб дунёси институти, Франция миллий кутубхонаси ва бошқа фан ўчоқлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Ушбу илмий-тадқиқот марказининг фаолияти шундай ташкил этилганки, унга ташриф буюрувчи кўплаб хорижий меҳмонлар сайёҳлар халқимизнинг илмий салоҳияти, маданиятига лол қолади.

Самарқанддаги марказ бу шу билан бирга хорижий шерикларга, аҳолига, айниқса ёшларга Ислом динининг инсонпарварлик ғоялари ва моҳиятини етказишда яқин ўзаро ҳамкорликни таъминлайдиган кўприк ҳамдир. Бу, шунингдек, марказнинг Мисрдаги машҳур Ал-Азҳар университети ҳамда ислом дунёсининг бошқа нуфузли илмий-тадқиқот муассасалари билан фаол ҳамкорликни ҳам намоён этади.

2018 йил декабрь ойида расмий Тошкент ташаббуси билан қабул қилинган БМТнинг «Маърифат ва диний бағрикенглик» махсус резолюцияси ҳам машҳур диншуноснинг олийжаноб ғояларига асосланган.

Сўнгги уч ярим йил давомида Ўзбекистонда буюк олим муҳаддис Имом Бухорий ҳаёти, илмий меросига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ва бошқа диний бағрикенглик мавзусида тадбирлар ташкил этилди. Улар Ўзбекистоннинг тинчликпарвар ташаббусларини илгари суришда катта роль ўйнади.

Рус Православ черкови (2017), Кавказ мусулмонлари идораси (2017), Миср Имомота – Ал-Азҳар мажмуаси (2018) раҳбарияти, махзаб ва конфессиялар вакиллари билан мамлакатимиз етакчисининг учрашувлари давомида Имом Бухорий ижодида диний бағрикенглик ҳақида сўз борди.

Халқ мақолида айтилганидек: «Бошқа инсон тилини биладиган одам унинг кўнглига йўл топади». Бу борада буюк аждодимиз Имом Бухорий ҳаёти ва фаолияти биз учун мисол бўлиб хизмат қилади. Кўплаб хорижий тилларни билиш унга жаҳон фани ва маданиятида юксак чўққиларга эришишга ёрдам берди.

Буюк аждодимиз Имом Бухорий етказган муқаддас ҳадисларда айтилганидек, «Ҳақиқий мусулмон бошқа одамларга ўзига каби фақат эзгулик тилайди». Нафақат мамлакатимиз, балки бошқа давлатларнинг миллионлаб мусулмонлари Имом Бухорийнинг муқаддас Бухоро шаҳрида бўлиб, унинг Самарқанддаги қабрини зиёрат қилишга интилмоқда. Ўзбекистон изчил тинчликпарвар сиёсат юритаётган мамлакат сифатида ҳам уларни жозибадорлиги билан жалб қилмоқда.

Ҳусниддин РАЖАБОВ,
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия
университети мустақил изланувчиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Имом Бухорий – халқлар ўртасидаги дўстлик тарғиботчиси