ЎзА Ўзбек

03.06.2018 07:00 Чоп этиш версияси

Қимматбаҳо металлар ва қимматбахо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаларини ким беради?

Қимматбаҳо металлар ва қимматбахо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаларини ким беради?
Қимматбаҳо металлар ва қимматбахо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари Давлат хизматлари марказлари орқали ёки Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали берилади.

“Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Қарорга мувофиқ, қимматбаҳо металлар ва қимматбахо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан фақат Давлат хизматлари марказлари орқали ёки Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали берилади.

Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси заргарлик учун 5 йил муддатга, заргарлик буюмлари билан савдо қилиш учун 1 йил муддатга берилади.

Рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш ёки амал қилиш муддатини узайтириш 7 иш кунида, рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш 5 иш кунида, ўз хоҳиши билан фаолиятни тухтатиб туриш, тиклаш ва тўхтатиш 8 иш соатида расмийлаштирилади.

ЎзА
6 012