ЎзА Ўзбек

31.07.2018 18:30 Чоп этиш версияси

Имкониятлар ярмаркаси

Имкониятлар ярмаркаси “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамиятида тизимдаги корхоналардаги бўш иш ўринларини малакали ёшлар билан тўлдириш мақсадида вакант иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди.

Ярмаркада "Ўзбекэнерго" АЖ тизимига кирувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги корхона ва ташкилотлар мингдан ортиқ бўш иш ўрни билан қатнашди.

Корхоналарда яратилган шароитлар, ишга жойлашиш тартиби ва номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисида тақдимотлар ўтказилди.

Ярмаркада 1 минг 500 дан ортиқ номзоддан ариза келиб тушди. Мурожаатлар тез кунда ўрганилиб, бўш иш ўринларига ёш мутахассислар қабул қилинади.

8 (1).JPG

14.JPG

Инобат Аҳатова, Темур Мамадаминов (сурат) ЎзА
2 742