ЎзА Ўзбек

28.08.2018 20:32 Чоп этиш версияси

Имконият ва имтиёзлар самараси

Имконият ва имтиёзлар самараси Наманган шаҳрида “Grandmed medical center” хусусий диагностика ва даволаш маркази иш бошлади.

Энг улуғ, энг азиз айём – Мустақиллик байрамини муносиб бунёдкорлик туҳфалари кутиб олиш эзгу анъанага айланган.

“Grandmed medical center” хусусий диагностика ва даволаш марказининг кенг жамоатчилик иштирокида бўлиб ўтган тантанали очилиш маросимида бу алоҳида таъкидланди. Мамлакат миқёсидаги инвестиция дастурлари, тадбиркор ва ишбилармонлар ташаббуси билан амалга оширилаётган лойиҳалар юксак самаралар бермоқда.

4 (2).jpg

– Муассасани жиҳозлаш учун “Асакабанк"нинг 100 минг долларга яқин имтиёзли кредити эвазига энг замонавий диагностика ускуналари келтирилди, – дейди “Grandmed medical center” хусусий диагностика ва даволаш маркази раҳбари С.Шокиров. – Қурилиш, жиҳозлаш ишларига ўз сармоямиздан 2 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.

Уч қаватли муҳташам шифо масканида 60 ўринли стационар даволаш бўлими ва кунига 100 нафар беморга хизмат кўрсатиш имкониятига эга ташхис ва лаборатория бўлимлари фаолият юритади. Ошқозон-ичак, жигар, юрак-қон томир, гинекологик хасталикларни чуқур ташхислаш ва муолажа қилиш учун барча шароит яратилган.

7 (1).jpg

– Масалан, ВС-5000 гемотологик таҳлил ускуна ёрдамида қоннинг 20 турдан зиёд таҳлилини ўтказиб, ўта аниқ ташхис қўйиш имкониятига эгамиз, – дейди марказ бош шифокори А.Абдуқосимов. – Тез кунларда Россиядан ДНК технологияси бўйича вирусли гепатитнинг барча турини ташхислайдиган ПЦР ускунаси келтирилади. Ҳиндистоннинг нуфузли клиникалари билан шартнома тузилди. Унга кўра, сентябрь ойидан бошлаб ташхислаш-даволаш ишларида амалий ҳамкорлик йўлга қўйилади. Мустақиллик байрами ва марказимиз иш бошлаши муносабати билан бугун юртдошларимизга бепул хизмат қўрсатилмоқда.

“Grandmed medical center” хусусий диагностика ва даволаш марказида 40 киши иш билан таъминланди.

Акромжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат) ЎзА
4 599