ЎзА Ўзбек

28.09.2019 Чоп этиш версияси

Илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлиси

Илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлиси

Тошкентда 28 сентябрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги Илмий-мувофиқлаштирувчи кенгашнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Германиянинг Ф.Эберт номидаги жамғармаси билан ҳамкорликда, “Карл Шмитт – давлат ва Конституция назариячиси” мавзусида ташкил этилди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, ижро этувчи ва суд ҳокимияти, фуқаролик жамияти институтлари, таълим муассасалари вакиллари, илмий доиралар иштирок этди.

Тадбирда германиялик таниқли эксперт Герта Дойблер-Гмелин маъруза қилди.

Доктор Герта Дойблер-Гмелин нафақат Германияда, балки халқаро миқёсда эътироф этилган таниқли сиёсатчи ҳисобланади. У 1972-2009 йилларда бир неча бор Германия Федератив Республикаси парламенти – Бундестаг депутатлигига сайланган.

Парламентдаги фаолияти доирасида Ҳуқуқий масалалар, Инсон ҳуқуқлари ва гуманитар ёрдам, Истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қўмиталарга раҳбарлик қилган. Бир муддат адлия вазири лавозимида фаолият олиб борган.

Дойблер-Гмелин таъкидлаганидек, К.Шмитт ҳокимият, зўравонлик ва ҳуқуқни рўёбга чиқариш масалаларини катта қизиқиш билан ўрганган. Давлат ҳуқуқи ва конституциявий ҳуқуқ билан бир қаторда, сиёсатшунослик, социология, диншунослик, филология ва фалсафа фанлари бўйича ҳам илмий тадқиқотлар олиб борган.

Анжуман доирасида қизғин илмий муҳокамалар бўлиб ўтди. Мавзу юзасидан ўзбекистонлик олимларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

5 623
ЎзА