ЎзА Ўзбек

16.05.2018 17:11 Чоп этиш версияси

Илмий-амалий анжуман

Ички ишлар вазирлиги академиясида «Ёшларни террористик ва экстремистик ташкилотларга жалб қилишнинг олдини олиш: назария, амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси» мавзуида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Тадбир Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессияси ва шу йил 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусида ўтказилган халқаро конференциядаги нутқидаги вазифалар ҳамда 14 февралдаги «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори талаблари ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Анжуманда терроризмга қарши курашишнинг халқаро-ҳуқуқий асослари ва миллий қонунчилик, халқаро терроризм ва диний экстремизмнинг ёшларга таҳдиди, айниқса, ахборот хуружларининг олдини олишда ҳуқуқий ва маънавий-маърифий тарғиботнинг ўрни ҳақида фикр юритилди. Ёшларни муроса ва бағрикенглик руҳида тарбиялашда ижтимоий фанларнинг аҳамияти, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш соҳасида малакали кадрлар тайёрлашнинг ўрни ва аҳамияти каби масалалар муҳокама қилинди.

М.Қосимова, ЎзА
3 749