ЎзА Ўзбек

17.09.2020 Чоп этиш версияси

Илгари бунақаси бўлмаган: бирданига 261 бош қўй ўғриланди

Илгари бунақаси бўлмаган: бирданига 261 бош қўй ўғриланди

Жиззах вилоятида чорва молларини улгуржи ўғрилаш бўйича маҳаллий рекорд қайд этилди, дейиш мумкин. Шароф Рашидов тумани Қўшкўприк маҳалласида яшовчи фуқаро Ф.Ж. бирданига 261 бош қўйи ўғрилангани ҳақида ички ишлар бўлимига мурожаат қилди.

Ўғриланган қўйларнинг бозор нархидаги қиймати 300 миллион сўмга етиши ҳисобланган. Ўғрилик юз берган вақтда тумандаги “Қулфисар” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги фермер хўжалигининг экиндан бўшаган майдонида бўлган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари натижасида жиноятни шу тумандаги Тошкентлик маҳалласида яшовчи, 1978 йилда туғилган И.М. содир этганлиги аниқланди. Айни вақтда қўйлар эгасига қайтарилган. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.


2 013
Т. БЕКНАЗАРОВ, ЎзА