Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

11.05.2018 13:52 Чоп этиш версияси

Илғор ишланмалар кўргазмаси

Илғор ишланмалар кўргазмаси Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Махсус факультетида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан рационализаторлик ва ихтирочилик ишланмалар ҳамда ижодий ишлар кўргазмаси ташкил этилди.

Бугунги кунда мамлакатимизни инновацион ва илмий-техник равнақ топтириш мақсадида давлат ва жамият ҳаётини ҳар томонлама ривожлантириш, интеллектуал ва техник салоҳиятини юксалтириш, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни ҳаётга кенг татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

25.jpg 

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасалари ва қўшинларида ҳам рационализаторлик, ихтирочилик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Кўргазмада Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Махсус факультети талабаларининг АКТ, дастурлаш, мобиль алоқа, ахборот хавфсизлигига доир илғор ишланмалари намойиш этилмоқда. Талабалар томонидан таклиф этилган лойиҳалар кутилмаган янгиликлар, соҳага доир инновацион ғояларга бойлиги билан кўпчиликда катта таассурот уйғотди.

20.jpg

16-faqat saytga.jpg

Назкат Усмонова, Фарҳод Абдурасулов (сурат) ЎзА
4 827