ЎзА Ўзбек

14.05.2019 10:46 Чоп этиш версияси

Илҳом Неъматов Ўмон султонлигининг юртимиздаги элчиси билан учрашди

Илҳом Неъматов Ўмон султонлигининг юртимиздаги элчиси билан учрашди

13 май куни Ўзбекистон Республикаси ташки ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Ўмон Султонлигининг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад бин Саид бин Умар ал-Касирий билан учрашди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, учрашувда икки томонлама муносабатларнинг амалий жиҳатлари, жумладан ҳамкорликнинг шартнома-ҳуқуқий асосини кенгайтириш бўйича таклифлар, шунингдек, Ўзбекистон-Ўмон томонлар учрашувининг кун тартибидаги бошқа масалалар кўриб чиқилди.

ЎзА
1 959