ЎзА Ўзбек

18.08.2018 13:02 Чоп этиш версияси

Икки бола етаклаган аёлни уриб қочган ҳайдовчи топилдими?

Икки бола етаклаган аёлни уриб қочган ҳайдовчи топилдими?

Кечаси 22:40 атрофида, 7 август куни бир фарзандини қўлида кўтариб, бирини етаклаб йўлни кесиб ўтаётган аёлни катта тезликда келаётган “Матиз” ҳайдовчиси уриб қочади. Оқибатда 25 ёшли аёл ва унинг фарзандлари жароҳат оладилар.

Тан жароҳати олган аёл ва норасида гўдакларга биринчи ёрдамни кўрсатмай, уларни шу ҳолича қолдириб кетган ҳайдовчи яширинади. Афсуски, ҳайдовчининг “Матиз” русумли автомобиль рақамини на гувоҳлар ва на жабрланувчи кўриб улгурадилар.

Тошкент шаҳар ИИББ, ЙҲХ бошқармаси ходимларининг туну кун олиб борган ишлари, тезкор қидируви ёрдамида 16 август куни ушбу жиноятни содир этган ҳайдовчи топилди. Йўловчиларни уриб қочган ҳайдовчи, маҳаллада ҳам безорилиги билан маълум бўлган фуқаро бўлиб чиқди. Унга нисбатан Юнусобод туман тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг бир неча моддалари бўйича жиноят иши очилган бўлиб, дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда. Ҳайдовчи уриб кетган ёш болаларнинг эса ҳаёти хавф остида қолмоқда.

ЙҲХ бошқармаси ходимларининг таъкидлашича, ҳайдовчилар авваламбор тезликни меъёрдан оширмасликлари лозим. Агарда эҳтиётсизлик сабаб ЙТҲ содир бўлса, улардан тезда жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш сўралади. Воқеа жойидан қочиб кетиш жиноят саналади ва жазони оғирлаштиради. Шунингдек, ЙҲХ ходимларидан яшириниб юришнинг ҳам иложи йўқ. Бу каби жиноятчилар одатда тезда топилади. 

ЎзА
5 337