ЎзА Ўзбек

13.04.2020 Чоп этиш версияси

ID карта ва ҳайдовчилик гувоҳномасини бирлаштириш таклиф этилди

ID карта ва ҳайдовчилик гувоҳномасини бирлаштириш таклиф этилди

“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталида “ID карта ва янги шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномасини интеграция қилиш (бирлаштириш) ҳақида” фанини жорий этиш ҳақида”ги петиция жойлаштирилди.

Таъкидланишича, ID карталар олиш 2021 йил 1 январдан бошлаб ихтиёрий, 2023 йилдан эса мажбурий этиб белгиланди. Аммо шу ерда бир тушунмовчилик келиб чиқади.

“Масалан, мен машинада юрсам-юрмасам ҳайдовчилик гувоҳномамни ўзим билан олиб юраман. Биометрик паспортни эса ҳар доим ҳам эмас. Чунки янги кўринишдаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ўз функциясини бажаришдан ташқари, шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлиб ҳам ҳисобланади.

Шу сабабли, ҳайдовчилик гувоҳномасининг мавқеи ва функцияси ID картадан кўра юқорироқ бўлиб қоляпти. ID карта ва ҳайдовчилик гувоҳномасини интеграция қилиш ва ягона гувоҳнома яратишни таклиф қиламан. Бунда гувоҳнома эмас, балки бошқа умумийроқ ном берилса, мақсадга мувофиқ бўлади”, дейилади мурожаатда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ID карта ва янги шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномасини интеграция қилишни таклиф килинган.

4 241
ЎзА