Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.03.2018 19:44 Чоп этиш версияси

Ички туризм: Азиз юртдошим, Сиз қаёққа отландингиз?

Ички туризм: Азиз юртдошим, Сиз қаёққа отландингиз? Шу кунларда “ЎЗЭКСПОМАРКАЗ” биноси ёнида ва Абудлла Қодирий боғида Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик авжида. Айниқса, вилоятлардан келиб тайёргарлик кўраётган одамларни кўриб, бу ерда водийу воҳанинг ҳавосини туйгандек бўласиз. Шулар қаторида Навоий вилояти мутасаддилари томонидан ясатилган сардобаю тандирларга кўзингиз тушиши билан ўзингизни беихтиёр Сармишсой дарасида юргандек ҳис этасиз.

photo5289514785420978357.jpg

photo5289514785420978354.jpg

photo5289514785420978365.jpg

photo5289514785420978359.jpg

Шу онда ўйга толасан киши. Мана, Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан беш кунлик дам олиш куни эълон қилинди. Бу халқимиз учун берилган катта имконият ҳамда мамлакатимизда ички туризмни ривожлантириш бўйича қилинган амалий ишдир. Ҳамма қаёққадир – тарихий обидалар, муақаддас қадамжоларни ҳам зиёрат, ҳам сайёҳат қилиш тараддудида.

Азиз юртдошим, Сиз қаёққа отландингиз?

Шерали Ваҳоб, ЎзА
10 021