ЎзА Ўзбек

18.12.2018 13:42:58 Чоп этиш версияси

Ички рейслар ва поезд чипталарига чегирма эълон қилинди


Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018-йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги фармони халқимизга янги йил, Наврўз ва Мустақиллик байрамлари муносабати билан 5 кун кетма-кет дам олиш имкониятини яратди.

Айни вақтда янги йил байрами муносабати билан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти жорий йилнинг 30 декабридан 2019 йилнинг 3 январига қадар барча ички рейсларга ҳамда “Афросиёб” поездлари чипталарига чегирмалар эълон қилди.

Белгиланган дам олиш кунларида юртимиздаги 123 та меҳмонхона, 54 та транспорт ташкилоти, 90 та умумий овқатланиш жойлари ва ресторанларда ҳам чегирмалар жорий этилди.
Бундай байрам олди чегирмаларини тез-тез жорий этиш орқали маҳаллий аҳолини мазмунли ҳордиқ олишига ва ички туризмни ривожлантириш кутилмоқда.