ЎзА Ўзбек

03.07.2020 Чоп этиш версияси

Ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ...

Ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ...

Янгиликка интилмаган, соҳага замонавий инновацион технологиялар татбиқ этилмаган тизим даврдан ортда қолиши, бутунлай таназзулга юз тутиши турган гап. Масалан, халқаро аэропорт ёки жазони ижро этиш муассасасида анча эскирган қўриқлаш ва алоқа воситаларидан фойдаланиш бугун қанчалик наф беради? Ёки кундан-кунга замонавий воситалар ҳаётимизга кириб келаётган, фойдаланилаётган бир пайтда объектларни турли хавфлардан муҳофаза қилишда уларнинг эскирган авлодини қўллаш тўғри бўлармикан?

Ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда ана шу жиҳатларга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Тегишли соҳавий хизматларнинг моддий-техника базасини янгилаш, замонавий қўриқлаш, алоқа, видеокузатув воситалари билан таъминлаш юзасидан кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Ислоҳотлар натижасида жорий йилнинг март ойида ИИВ Қоровул қўшинлари бош бошқармасига қарашли 7801-сонли ҳарбий қисми тугатилиб, унинг негизида ИИВ Ҳарбий тузилмаларининг фаолиятини таъминлаш базаси ташкил этилди. Мазкур база Ўзбекистон Респуб­ликаси Ички ишлар вазирлиги ҳарбий тузилмаларини моддий-техник воситалар билан таъминлайди, муҳандислик техник воситаларини таъмирлаб, уларга техник хизмат кўрсатади.

AX2A7062.JPG

ИИВ Ҳарбий тузилмаларининг фаолиятини таъминлаш базасининг асосий функцияларига вазирлик ҳарбий тузилмаларининг ҳарбий қисмлари томонидан қўриқланаётган объектлар, жазони ижро этиш колониялари ва аэропортларда мавсумий техник хизмат кўрсатиш, техник қўриқлаш ва ёнғиндан хабар бериш мосламаларини ўрнатиш, келтирилган техник қўриқлаш воситалари, компьютер ва ташкилий техникаларни ўрта ва капитал таъмирлаш киради. Шунингдек, ҳарбий хизматчилар ахборот-коммуникация технологиялари, алоқа воситалари, техник қўриқлаш воситалари ва ёнғиндан хабар бериш мосламалари, махсус ва компьютер техникалари ҳамда автотранспорт воситаларини таъмирлаш ҳамда техник хизмат кўрсатиш бўйича тадбирларни ўтказади.

Айни пайтда базада алоқа воситалари ва компьютер техникаларини таъмирлаш, бўяш ва механика, инновацион техникаларни жорий этиш цехлари фаолият кўрсатмоқда. Бу ерда хизмат кўрсатаётган ходимлар нафақат янги техникаларни ўрнатиш ва таъмирлаш билан шуғулланади, балки объектлар қўриқловида зарур бўладиган янги техникаларни ҳам ишлаб чиқишади. Яқинда инновацион техникаларни жорий этиш цехи бошлиғи, катта сержант Исроил Шайназаров бошчилигидаги ҳарбий хизматчилар томонидан «Қўрғон» замонавий техник қўриқлов тизими ҳамда «Нишон 5/15» компьютерлаштирилган дала ўқ отиш мажмуаси яратилди.

AX2A7131.JPG

– Ҳозирда кўпгина жазони ижро этиш колонияларида қўлланаётган «Райҳон» техник қўриқлаш воситасидан «Қўрғон» тизимининг афзаллиги шундаки, у орқали ходим мажмуа­даги соқчилар билан доимий алоқада бўлиб туради, – дейди Алоқа воситалари ва компьютер техникаларини таъмирлаш цехи бош­лиғи, катта лейтенант Ҳумоюн Маҳматқулов. – Тизим қўриқлов, ёнғинга қарши ва алоқа воситалари, кузатув камераларини назорат қилиб туради. Бир сўз билан айтганда, бу тизим орқали барча воситалар бирлаштирилади.

Маълумки, суд ҳукми билан озодлиги чекланган ва ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган маҳкумларни масофадан туриб назорат қилиш кўпгина ривожланган давлатларда аллақачон амалиётга жорий этилган. База ходимлари томонидан бу жараёнда қўлланадиган техникаларни ўзимизда ишлаб чиқариш юзасидан хорижий давлатлар билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган. Хусусан, Хитой Халқ Республикасининг «HYТERA» компанияси билан ҳамкорликда электрон чипли қўл браслетлари ишлаб чиқариш юзасидан дастлабки музокаралар ўтказилди. Ҳозирда бу ло­йиҳани амалга ошириш устида иш олиб борилмоқда.

Фозилжон МАМАШАРИПОВ,

Абу КEНЖАЕВ олган сурат.

Манба: postda.uz

2 961
ЎзА