ЎзА Ўзбек

17.09.2018 10:34 Чоп этиш версияси

Ички ишлар органлари тарихи музейи очилди

Ички ишлар органлари тарихи музейи очилди

Ушбу музей ички ишлар органлари ходимларининг хизмати, машаққатли фаолияти билан аҳолини яқиндан таништиришга хизмат қилади.

Бундай музей дастлаб 1974 йилда ташкил этилган. Лекин музейнинг вазирлик ҳудудида қайта реконструкция қилинган бинога кўчирилиши унинг фаолиятида янги даврни бошлади.

f7762bdda7c8f10852f00299f21b8636.jpg

Ички ишлар вазирлиги биносида жойлашган янги музей кенг жамоатчилик учун очиқ бўлиб, душанбадан жумагача ишлайди. 

cfc04aef-28e2-4b3c-b10f-62aefa2c063d.jpg

Ватанимиз мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ ташкил этилган музейда соҳа тарихи, тизимда фидойилик билан хизмат қилган ходимлар, хизмат жараёнида қўлланиб келинган техника воситалари ўрин олган.

e40b799d-75a8-4589-b8aa-05434ba7768c.jpg

Музей Ички ишлар вазирлиги ҳудудида жойлашганлиги сабабли ташриф буюрувчилар олдиндан рўйхатни тақдим этишлари талаб этилади.

ЎзА
4 196