ЎзА Ўзбек

09.08.2018 11:22 Чоп этиш версияси

Ички ишлар ходимларининг жанговар шайлиги оширилмоқда

Ички ишлар ходимларининг жанговар шайлиги оширилмоқда

Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси тизими ходимларининг жанговар шайлигини ошириш мақсадида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилмоқда.

Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган машғулотларда ички ишлар органлари шахсий таркибининг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, содир бўлганда оқибатларини бартараф этиш ва тўғри ҳаракатланиш кўникмасини ошириш борасидаги маҳоратлари синовдан ўтказилаётир.

Вилоят ички ишлар бошқармасидан маълум қилишларича, туман ва шаҳар ички ишлар органлари ходимларининг бу борадаги малакасини оширишга қаратилган махсус-тактик ўқув машғулоти жорий йил 20 август кунига қадар давом этади.

А.Худойқулов, ЎзА
7 301