Ҳар қандай вазиятда ҳам ҳар иккала томон ҳуқуқ тартибот органи ходими сифатида, ўзини тутиши, бир бирини ҳурмат қилиши қонунлар билан белгилаб қўйилган.

Шу йилнинг 7 август куни, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Қарши шаҳар бўлими бошлиғи У.Элмуродовнинг Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходими билан бўлган ўзаро суҳбати давомида, қўпол ҳаракатлар қилиб, хақоратли сўзларни ишлатганлиги ҳолатини, ўз телефонида яширин равишда видеога олиб турган фуқаро томонидан, ижтимоий тармоқларга тарқатилган эди.

Видеотасвир Бюронинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилганда қуйидагилар аниқланди: МИБ Қарши шаҳар бўлими бошлиғи У.Элмуродов Қашқадарё вилоятининг маъмурий биноларнинг бирига фуқаролик кийимида бориб, Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимига оғзаки равишда Қарши шаҳар МИБ бошлиғи эканини айтиб тушунтиради. Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходими Элмуродовдан шахсини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатишини талаб қилганида, улар орасида ўзаро тушунмовчилик юзага келиб, бир-бирини ҳурмат қилмай қўполлик қилиш ва ҳақоратланишга айланиб кетади.

Ушбу ҳолат юзасидан МИБ қарши шаҳар бўлими бошлиғи У.Элмуродовга нисбатан хизмат текшируви тайинланди.

Шунингдек, МИБ бошлиғи билан ўзаро тортишувни жанжалга айланишига сабабчи бўлган Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимининг ҳам ҳаракатларига баҳо берилмоқда.

МИБ ва Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимининг ҳаракатларига нисбатан ҳуқуқий баҳони, хизмат текшируви натижасига кўра маълум қиламиз.

Мажбурий ижро бюросининг матбуот хизмати​

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий гвардия ходими ва МИБ бошлиғининг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланди