Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.06.2018 17:00 Чоп этиш версияси

Ички ишлар академияси Меҳрибонлик уйида байрам ўтказди

Ички ишлар академияси Меҳрибонлик уйида байрам ўтказди Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 21-сонли Меҳрибонлик уйида байрам кўтаринки руҳда нишонланди.

Бу ерга байрам муносабати билан Ички ишлар вазирлиги академияси ўқитувчилари, тингловчилари ташриф буюриб, болаларни байрам билан қутлади.

b0e5e0ef-e4fd-4e34-b9ca-529d54a21d37.jpg

Бугун 96 нафар бола тарбияланаётган Меҳрибонлик уйида барча қулайликлар мавжуд. Болаларнинг жисмонан соғлом, маънан етук бўлиб улғайиши учун зарур шароитлар яратилган.

add708ae-1c39-4191-8941-3b0407fd0217.jpg

Тадбирда болалар шеър ва қўшиқлар ижро этди. Ички ишлар академиясининг бадиий ҳаваскорлик тўгараги аъзолари томонидан тайёрланган концерт дастури уларга байрам кайфиятини улашди.

dcf81b83-d3bc-4bfd-bc80-89cab622f549.jpg

IMG_1223.JPG 

Гулноза Бобоева, ЎзА
5 878