ЎзА Ўзбек

28.05.2020 Чоп этиш версияси

Ички бозорни таъминлаган корхона бир марталик тиббиёт ашёларини хорижга экспорт қилмоқда

Ички бозорни таъминлаган корхона бир марталик тиббиёт ашёларини хорижга экспорт қилмоқда

Наманган вилоятда 1 кунда 350 минг дона тиббий ниқоб ва 12 минг дона тиббий комбинезон ишлаб чиқарилаётган бўлса, шундан тенг ярми “Axsikent sof sanoat” корхонаси ҳиссасига тўғри келмоқда. 

photo_2020-05-28_19-02-11.jpg

“Axsikent sof sanoat” масъулияти чекланган жамияти Косонсой фарм эркин иқтисодий зонасининг дастлабки лойиҳаларидан бўлиб, 2019 йилнинг иккинчи ярмида иш бошлаган. Корхонада тиббиётда бир маротаба ишлатиладиган ашёлар – тиббиёт қўлқоплари, тиббий ниқоблар, бахиллалар, махсус шапка ва комбинезон ишлаб чиқарилади. Коронавирус пандемияси даврида ушбу тиббий ашёларга бўлган эҳтиёж кескин ошиб кетганлиги сабабли корхона фаолияти янада жадаллашди. 

photo_2020-05-28_19-02-09.jpg

– Ички бозорни тўлиқ таъминлаган ҳолда Россия, Украина, Польша ҳамда Франция давлатларига маҳсулот экспорт қиляпмиз, - дейди “Axsikent sof sanoat” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Аброрбек Дадамирзаев. –Россиянинг “Сместитек” корпорацияси билан 440 минг долларлик шартнома имзоланган. Айни пайтда ушбу шартнома асосида тиббиёт ашёларини жўнатиш тараддудидамиз.

photo_2020-05-28_19-01-52.jpg

Корхона 2022 йилга қадар маҳсулот турини 20 тага етказишни ҳамда йиллик ишлаб чиқариш қуввати – 30 миллион дона бирликдаги маҳсулотни уч баробарга кўтаришни мўлжаллаган.

3 789
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА