ЎзА Ўзбек

07.09.2018 15:29 Чоп этиш версияси

Ичимлик суви таъминоти яхшиланди

Ичимлик суви таъминоти яхшиланди

Қашқадарё вилоятининг Нишон тумани “Қирққулоч“ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ичимлик сувига бўлган талаб ва эҳтиёж ҳисобга олинган ҳолда 615 хонадоннинг бу борадаги муаммоси бартараф этилди.

760 га яқин оила истиқомат қилаётган Намуна, Бўстон, Янгиобод ва Гулбодом қишлоқлари аҳолисининг ичимлик сувига эҳтиёжини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлигининг бевосита ташаббуси билан 300 миллион сўм маблағ эвазига “Қирққулоч” сув тўплаш ва тарқатиш иншооти қуриб, фойдаланишга топширилди.

– Бу мазкур қишлоқларда яшаётган одамлар оғирини енгил қилиш билан бирга, турмуш фаровонлигини юксалтиришда жуда муҳим аҳамиятга эга, – дейди маҳалла фаолларидан Т.Эгамбердиев. – Ахир, кўп йиллар давомида ичимлик сувини маълум бир маблағ эвазига узоқ масофадан ташиб келтирар эдик-да. Энди ҳам маблағ тежалади, ҳам одамларнинг турмуш сифати ошади. 

Иншоот ишга туширилиши билан уч кишининг доимий бандлиги таъминланди.

Ўлмас Баратов, ЎзА
7 301